avatar
Куч
0.22
Рейтинг
+4.28

Мақолалар

Энди барча раҳбарлар депутат олдида масъулдир

Жамият
Энди барча раҳбарлар депутат олдида масъулдир

Тошкентдаги муҳташам анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини тинглаб, туман Кенгаш депутати эмас, балки Ўзбекистоннинг оддий бир фуқароси сифатида юрагим тўлқинланди, кўнлим бир тоғ қадар юксалди. Эртанги фаровон кунимизга бўлган ишончим ошиб, Юртбошимиз талаб қўйганидек, сайловчилар вакили сифатида бугунги ислоҳотлар жараёнининг шунчаки иштирокчиси эмас, балки янгича ғоя ва таклифлар билан чиқиш, шу Юрт, меҳнаткаш Халқ учун сидқидил ва виждонан ишлаш масъулиятини яна бир бор ҳис қилдим.    

Учтепада ечимини кутаётган муаммолар

Саломатлик
Учтепада ечимини кутаётган муаммолар



 
Шу кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатлари томонидан Президентимизнинг “2016-2021 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишларининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, тиббиёт соҳасига малакали кадрларни жалб қилиш, тайёрлаш ишлари ўрганилмоқда.