avatar
Куч
0.22
Рейтинг
+4.28

Мақолалар

“Темурбеклар мактаби”да байрам тадбири

Жамият
 
“Темурбеклар мактаби”да байрам тадбири

Истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб буюк саркарда Амир Темурнинг тарихий номи, хотираси қайта тикланди. Авлодларга ибрат бўлгувчи бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаётнинг маъно-мазмуни, давлатчилик ва дипломатияси, ҳарбий маҳорати, дину диёнат ва адолати, умуман, Соҳибқироннинг тафаккури маҳсули бўлган «Темур тузуклари» қайта-қайта чоп этилди, ҳаёти, фаолиятига оид кўплаб китоб ва рисолалар нашр қилинди. 
Бугун Амир Темурнинг инсонийликни тараннум этувчи бундай эзгу саъй-ҳаракатлар мутлақо янгича талқинда давом эттирилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш

Чирчиқ дала ўқув майдонига сафар

Жамият
Чирчиқ дала ўқув майдонига сафар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги  ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан барча ҳудудларда “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида оммавий, маънавий ва маърифий тадбир ўтказилмоқда.
ЎзМТДП “Ёшлик” шаҳарчаси кенгаши ташаббуси билан Бошланғич партия ташкилотлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг Чирчиқ дала ўқув майдонига сафари ташкил қилинди.

Депутатнинг эзгу ишлари яна бошланди

Жамият
Депутатнинг эзгу ишлари яна бошланди 

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ҳам кам таъминлаган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексалар, умуман, ижтимоий ёрдамга муҳтож одамларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг холидан хабар олиш каби ишларни бажариш устувор вазифа қилиб белгиланди. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бундай эзгу амаллар ва яхшиликлар ҳеч қачон унутилмайди, жавобсиз ҳам қолмайди. 
Халқ депутатлари Учтепа туман кенгашига ЎзМТДП сайланган депутат Абдурашид Абдушукуров Янги йилнинг илк кунларида округида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, эзгулик ишларини бошлаб юборди. 

“Менинг армиям — менинг фахрим!”

Жамият
“Менинг армиям — менинг фахрим!”


 
1992 йилнинг 14 январ санаси мамлакатимиз тарихида ўзбек миллий армияси ташкил топган кун сифатида муҳирланди. Ўтган йиллар давомида юртимиз чегараларини муносиб ҳимоя қиладиган, халқимиз тинчлиги ва осайишталигини таъминлашга қодир миллий армиямиз шакилланди. 
Таъкидлаш лозим, бугунги кунда ўзбек ҳарбийлари ҳам дунёга ўз кучини, салоҳиятини  намойиш қилиб келмоқда. “Global Firepower” томонидан тузилган 2018 йилнинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон бир йил олдинги ўрнига қараганда 9 поғона кўтарилиб, 136 давлат орасида 39-ўринни эгаллади. Мамлакатимиз номи  МДҲ давлатлари орасидан Россия ва Украинадан сўнг учинчи, Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи ўринга муносиб кўрилди.


“Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” яна бир муҳим қадам

Жамият
“Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” яна бир муҳим қадам
 

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Маълумки, барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимизда фуқаролик жамиятига асосланган эркин, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлашмақсадида кенг кўламли амалий ҳаракатлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар халқаро жамжамият томонидан ҳам ижобий баҳоланятпти. Кези келганда таъкидлаш ва ғурурланиш лозим, дунё ОАВларида “Ўзбекистон тажрибаси” деган атама ҳам пайдо бўлди ва энди айрим давлатлар баъзи

«Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!»

Milliy tikanish - milliy yuksalish!
Жамият
«Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!»

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш, унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги Фармойиши қабул қилинди. 
Унда белгиланганидек, мамлакатимизда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январига қадар Ватанпарварлик ойлиги деб эълон қилинди ва бугун юртимизнинг

Ёшлар Президентимиз ишончини албатта оқлайди!

Жамият
Ёшлар Президентимиз ишончини албатта оқлайди!
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида якунига етаётган 2018 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, 2019 йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирди.
Муҳтарам Президентимиз келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит барпо қилиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш каби ўта муҳим бўлган ишларни ҳисобга олиб, ўтган йилда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном бергани келажагимиз эгалари ҳисобланмиш Ёшларни ҳам хурсанд қилди.

Ҳақиқий байрам тадбири, савобталаб инсоннинг ишлари билан танишинг!

Жамият
Ҳақиқий байрам тадбири, савобталаб инсоннинг ишлари билан танишинг! 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган айрим депутатларнинг Янги йил муносабати билан мактаблар ва мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари, кам таъминланган оилаларда бўлиб, байрам тадбирларини ташкиллаштиргани ва савға-саломлар билан болажонларни хурсанд қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар бердик, мақолалар эълон қилдик. 

Депутат боғчага арча ва ўйинчоқлар совға қилди

Жамият
Депутат боғчага арча ва ўйинчоқлар совға қилди

Янги йилни Қорбобо ва Қорқизсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, арчасиз ҳам нишонлаб бўлмайди. Чунки арча Янги йилнинг асосий рамзи ҳисобланади. Бир-бирининг қўлини ушлаб, арча атрофида айланиб, шеър, қўшиқ айтаётган болажонларнинг шодлиги, кулгуси катталарга ҳам бир одам қувонч бағишлайди-да.    

“Ўн йилдан бери ўзимни ҳам, боламни ҳам алдаб келардим”

Жамият
“Ўн йилдан бери ўзимни ҳам, боламни ҳам алдаб келардим”

 
 “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ҳам кам таъминлаган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексалар, умуман, ижтимоий ёрдамга муҳтож одамларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг холидан хабар олиш каби ишларни бажариш устувор вазифа қилиб белгиланди. Чунки бундай эзгу аммалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ва яхшилик ҳеч қачон унутилмайди, албатта, жавобсиз ҳам қолмайди.

ТУРИЗМ РИВОЖИ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

Жамият
ТУРИЗМ РИВОЖИ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида билдирилган таклифларни амалда татбиқ этиш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармонга мувофиқ, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.
 

Ижтимоий масалалар яна устувор вазифа қилиб белгиланди

Жамият
Ижтимоий масалалар яна устувор вазифа қилиб белгиланди

 Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Хирожиддин Ибрагимов Янги йил муносабати билан “Халқобод” маҳалласида бўлиб, ногирон ва кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг эшигини тақиллатди. Уларни байрам билан табриклаб, совға-саломлар улашди.
 

Фаол инвестиция — ижтимоий ривожланишнинг гарови

Жамият
Фаол инвестиция — ижтимоий ривожланишнинг гарови

Ўзбекистонда янги бошланаётган йилга ном бериш ва бу йўналишда амалга оширишимиз лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш анъанаси мавжуд. 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериб келинмоқда.

“Қорбобомиз оппоқ, пешонаси ялпоқ...”

Жамият
“Қорбобомиз оппоқ, пешонаси ялпоқ...”

 
Янги йилнинг биринчи кунларини қандай кайфият ва ҳаракатда бошласанг, йил давомида у сенга ҳамроҳлик қилади деган гап бор. Ўтган 2018 йилда қалби ўксик, ўзгалар ёрдамига муҳтож инсонларни йўқлаб, кўнгилларга эзгулик тарқатишдан чарчамаган Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати  Абдуманноп Абдуқаюмов 2019 йилни ҳам инсонийликка хос қадриятларни адо этиш билан бошлади. 

Депутат болаларга байрам совғаларини улашди

Учрашувлар
Депутат болаларга байрам совғаларини улашди

Янги йил болаларнинг энг севимли байрамидир. Айниқса, болажонлар ушбу байрамни йил давомида интиқлик билан кутади. Чунки, асосий совға-саломлар болажонларга улашилади-да. 

Депутатлар Янги йил хайрия тадбирларида фаол иштирок этмоқда

Учрашувлар
Депутатлар Янги йил хайрия тадбирларида фаол иштирок этмоқда
 


 
Кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож одамларга меҳр-мурувват кўрсатиш, байрамларда йўқлаб, холидан хабар олиш каби эзгу ишлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган амаллар ҳисобланади. Бошланган 2019 йилда ҳам бундай эзгу мақсадларни амалга оширишга давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани эса халқимиз орасида меҳр-оқибат, яхшилик, эзгуликнинг янада кучайишига хизмат қилмоқда.

Янги йилда ҳам ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди

Янги йилда ҳам ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди

Ёнимизда шундай  инсонлар  борки, улар катта бир ташкилот раҳбари ёки депутатлигидан ортиб, яхши кунлар, халқ байрамларида қалби ўксик, ўзгалар ёрдамига муҳтож одамларни йўқлаб, эзгулик тарқатишни канда қилмайди. Халқ депутатлари Учтепа туман  Кенгаши депутати  Жамшид  Каримов халқимизнинг миллий қадриятларини давом эттирган ҳолда Янги йил муносабати билан Қорбобо ҳамроҳлигида ўз округида истиқомат қилаётган меҳр талаб оилалар фарзандларини йўқлаб, совға-саломлар  улашди.

Депутат бўлгандан кейин шундай бўлиши керак-да!

Жамият
Депутат бўлгандан кейин шундай бўлиши керак-да!



Бугун Ўзбекистонда қарор топган тинчлик ва хотиржамлик, халқнинг эртанги кунга бўлган ишончи элим-юртим деб яшаётган ватанпарвар инсонларнинг эзгу ишлари самараси дейиш мумкин. Чунки ҳар бир кунини ўзгалар мушкулини осон қилиш, ўксик қалбларни қувонтиришга бахшида этадиган инсонлар чинакам фидоийлардир.